САНОАТ КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАРИНИ ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОС ЙЎЛЛАРИ
pdf

Ключевые слова

Ёнғин - одамларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига, шунингдек атроф табиий муҳитга зарар етказадиган, назорат қилиб бўлмайдиган ёниш.

Аннотация

Ўзбекистон Республикасининг 30 сентябрь 2009 йилдаги «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 272-сонли Қарори билан 2013 йилнинг 4 октябрда тасдиқланган "Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги Низом"ларида белгиланганидек, Давлат ёнғин назорати органининг асосий вазифалари ёнғинлар профилактикасини ўтказиш; қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ёнғинлар ва ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилишига оид ишлар юзасидан суриштирув ўтказиш; давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқаролар билан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ҳамкорликни амалга ошириш; барча турдаги ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларининг ёнғинларни ўчиришга шайлиги ҳолати ва ёнғинлар профилактикаси ўтказилишига доир ишларнинг бажарилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш; содир бўлган ёнғинларни бартараф этишга шароит яратиш, инсонларнинг хаётини, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ечимини ҳалқ хўжалиги масканларида ёнғин хавфсизлигини олдини олинишини асосий формаси бўлган ёнғин-техник текширувларини сифатини муттасил такомиллаштиришдан иборатдир.

pdf

Библиографические ссылки

Дунё бўйича юз бераётган ёнғинларнинг асосий салмоғи турар жойларга тўғри келгишига қарамасдан ишлаб чиқариш жараёнларида юз берган ёнғинлардан келтирилаётган зарар миқдорининг катталиги, уларнинг аксарияти техноген ҳалокатларга ҳамда кўп сонли инсонларнинг бевақт ҳалок бўлишига олиб келиши, бу ёнғинларни алоҳида таҳлил қилишни ва тегишли чоралар ишлаб чиқиш зарурлигини кўрсатмоқда.