НИКОҲДАН АЖРАТИШНИНГ БОЛАЛАР ТАРБИЯСИГА ТАЪСИРИ
PDF

Ключевые слова

Судларга киритилаётган никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаларда тарафлар турли асос ва важларни келтириб ўтадилар. Айримлари уларнинг ҳаётида содир бўлган бўлса, айрим ҳолларда ўйлаб топилган асослар бўйича ҳам ариза киритиладики, бундан кўзланган асосий мақсад оила ришталарини узиш ва оилани барбод қилишга қаратилган бўлади.

Аннотация

Фуқаролик судларида никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларнинг салмоғи юқорилигича қолмоқда. Никоҳдан ажратиш ҳақидаги аризалар кўздан кечирилса унда турли сабаблар ва важлар келтирилганки, айрим ҳолларда арзимас сабаблар ҳам бир оилани барбод бўлишига олиб келишини кўриш мумкин. Суд жараёнларида эр-хотиннинг никоҳдан ажралишга келтираётган сабаблари уларнинг субъектив қарашларига асосланиб, бунда оиладаги фарзандлар тақдири иккинчи планга ўтиб қолади. Оила азалдан эр-хотиннинг биргаликдаги муносабатларига асосланган бўлсада, баъзан ота-оналар жамиятнинг ушбу кичик ячейкасида фарзандларнинг тақдири, уларнинг тарбияси ва таъминоти, болаларнинг камолотини ўзининг мавқеидан устун қўя олмайди.

PDF

Библиографические ссылки

Одатда болалар ўзларининг оилаларини қайтариб олишга харакат қилади. Лекин бу кўп ҳолатларда ижобий якун топмайди. Ота-онанинг бир-бирига бўлган салбий муносабатлари, бу борадаги болаларнинг сайи харакатларини натижасиз қолдиради. Кўп ҳолларда болалар ажралган ота-она ўртасида хабарчига айланиб қолади.