БОЛАЛАРДА НЕФРОТИК СИНДРОМЛИ ГЛОМЕРУЛОНЕФРИТ КЕЧИШИНИНГ ФЕНОТИПЛАРИ
PDF

Ключевые слова

Болаларда нефротик синдромли гломерулонефрит кечишининг клиник-лаборатор фенотипларини аниқлаш, касаллик кечишига таъсир этувчи асосий прогноз омилларини баҳолаш ҳамда диагностика мезонларини такомиллаштириш.

Аннотация

Болаларда нефротик синдром билан кечувчи гломерулонефрит (НСГН) педиатрия ва болалар нефрологиясида долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.

Касалликнинг юқори рецидив бериш частотаси, сурункали кечишга мойиллиги ва буйрак функциясининг прогрессив бузилиши уни эрта ташхислаш ва прогноз қилиш заруратини оширади. НСГН клиник ва лаборатор намоён бўлишининг хилма-хиллиги касаллик кечишини баҳолашда қийинчиликлар туғдириб, клиник-лаборатор фенотипларни ажратиш ва улар асосида прогноз омилларини аниқлашга бўлган эҳтиёжни юзага келтиради.

PDF

Библиографические ссылки

Олинган натижалар асосида нефротик синдромли гломерулонефритни клиник баҳолашда комплекс ёндашув — клиник белгилари, лаборатор кўрсаткичлар, иммунологик маркерлар ва инструментал текширув натижаларини биргаликда ҳисобга олиш зарурлиги илмий жиҳатдан асосланди. Клиник-лаборатор фенотипларни ажратиш ва прогноз омилларини аниқлаш диагностика мезонларини такомиллаштиришга ҳамда касаллик кечишини индивидуал баҳолаш имконини кенгайтиради.