Аннотация
Мазкур мақолада вояга етмаганлар томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий-ҳуқуқий табиати, унинг детерминантлари ва жамоат хавфсизлигига таъсир этувчи механизмлари илмий-назарий жиҳатдан таҳлил қилинган.
Тадқиқотда вояга етмаганлар ҳуқуқбузарлигининг криминологик ва ҳуқуқий хусусиятлари, ижтимоийлашув жараёнидаги хавф омиллари (оила, таълим муҳити, тенгдошлар таъсири, рақамли макон), латентлик ҳолатлари ҳамда профилактиканинг умумий ва якка тартибдаги моделлари қиёсий ёндашув асосида ёритилган. Шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг жамоат хавфсизлигига таъсири ижтимоий ишонч, маҳалла муҳити, таълим муассасаларидаги хавфсизлик ва рецидив хавфи нуқтаи назаридан баҳоланган.
Мақолада мазкур соҳадаги институционал ҳамкорликни кучайтириш, эрта аниқлаш ва ижтимоий-реабилитацион механизмларни ривожлантириш бўйича илмий-амалий таклифлар илгари сурилган.
Библиографические ссылки
Вояга етмаганлик давридаги девиацияларни эрта нейтраллаштириш келажакдаги профессионал жиноятчиликнинг (рецидив) олдини олишнинг энг самарали усули ҳисобланади. Бу эса давлатнинг ижтимоий ва жиноий сиёсатида “жазолаш харажатлари”ни “инсонни ижтимоийлаштириш инвестициялари”га йўналтириш имконини беради.