ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРИНИ УМУМИЙ ВА ЯККА ПРОФИЛАКТИКА ҚИЛИШДА АМАЛИЁТДА УЧРАЁТГАН ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ КАМЧИЛИКЛАР ВА СОҲАВИЙ МУАММОЛАР
PDF

Keywords

вояга етмаганлар, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, умумий профилактика, якка профилактика, идоралараро ҳамкорлик, ҳуқуқий бўшлиқлар, ташкилий камчиликлар.

Abstract

Ушбу мақолада вояга етмаганлар ҳуқуқбузарликларининг умумий ва якка профилактикаси соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигига таъсир қилувчи ташкилий-ҳуқуқий камчиликлар ва соҳавий муаммолар ҳар томонлама таҳлил қилинган. Миллий қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқлар, идоралараро ҳамкорлик механизмларининг етарли даражада самарали ишламаётгани, профилактика субъектлари ваколатлари ўртасидаги мувофиқлаштириш муаммолари ҳамда амалий фаолиятда учраётган методологик нуқсонлар илмий асосда баҳоланади. Шунингдек, мактаб, маҳалла, ички ишлар органлари, ювенал профилактика инспекторлари, комиссиялар ва нодавлат секторнинг ўрни танқидий таҳлил этилиб, вояга етмаганлар ҳуқуқбузарликларини барвақт олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни такомиллаштириш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар илгари сурилган.

PDF