МУҲАММАД АЛИНИНГ “АЛТОЙИР ЮЛДУЗИ” ҲИКОЯСИДА ТАРИХНИНГ ТАЛҚИНИ
pdf

Keywords

Онҳазрат, Мирзо Улуғбек, расадхона, Алтойир юлдузи, тарихий шахс образи, тарихий шароит, Али Қушчи, тарихнинг талқини ва бошқалар.

Abstract

Ушбу мақола ўзбек адабиётида “Фазодаги ҳислар”, “Шафақ”, “Оталар юрти”, “Достонлар”, “Оқ нур”, “Илҳом парией”, “Сен бир гулсан”, “Она дуоси” каби шеърий асарлари   ҳамда   “Машраб” достони, “Сарбадорлар”, “Улуғ салтанат” каби тарихий романлар муаллифи Муҳаммад Алининг “Алтойир юлдузи” ҳикоясида тарихнинг талқини масаласи таҳлилига бағишланган. Адиб ижодида тарихий мавзу етакчи ўрин тутиши, у яратган тарихий ҳикоя ва романларда тарихнинг талқини, тарихий шахсларимиз сиймосининг ёрқин рангларда акс эттирилиши, ёзувчи  ижодининг ўзига хослик жиҳатлари ўрганилди. 

Муҳаммад Али ўзбек адабиётида “Боқий дунё” шеърий романи, Машрабнинг фожеали ҳаётига бағишланган “Машраб” достони, замонавий мавзудаги “Бешгул”, “Заминда яшаймиз”, “Муҳаббат” достонлари ҳамда Соҳибқирон Амир Темур даврини ёритувчи қатор тарихий асарлари “Сарбадорлар”, “Улуғ салтанат” ва бошқа асарлар яратиб, самарали ижод қилиб келаётган севимли ёзувчилардан бири ҳисобланади.  Унинг қаламига мансуб бўлган асарларда тарих ва тарихий шахс тимсоли ўзгача тарзда талқин этилгани, қаҳрамоннинг ички руҳияти, асарнинг ишонтириш қуввати кучлилиги, ўзига хос таассурот уйғотиши каби масалалар таҳлилга тортилгани билан  аҳамиятлидир.

pdf

References

М.Али.Алтойир юлдузи.Тошкент-2013.12.11-"Ziyo.uz"

https://t.me/s/yozuvchilar_uyushmasi?after=622

М.Али.Амир Темур чамани.Тошкент:.Ўзбекистон-2006-216 б.