Abstract
Ушбу мақолада озодликни чеклаш жазосининг ҳуқуқий табиати, унинг фалсафий асослари ҳамда турли давлатлардаги амалиётлари таҳлил қилинган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилигидаги озодликни чеклаш тушунчаси халқаро меъёрлар, жумладан, БМТнинг “Қамоқ билан боғлиқ бўлмаган чораларга оид минимал стандарт қоидалари” (Токио қоидалари) асосида ўрганилган. Тадқиқот натижалари озодликни чеклаш жазосининг ижтимоий барқарорлик ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги аҳамиятини кўрсатади. Шунингдек, мазкур жазонинг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар берилган.