ИЖТИМОИЙ ВА ГУМАНИТАР ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШДА МЕДИАМАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ
PDF

Keywords

медиамаҳсулотлар, медиапедагогика, рақамли трансформация, ижтимоий-гуманитар фанлар, медиасаводхонлик, танқидий фикрлаш, виртуал реаллик, инфографика, рақамли компетенция, ахборот хавфсизлиги.

Abstract

XXI асрда рақамли трансформация жараёнлари таълим тизимини тубдан янгилаш билан бирга, ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишда медиатехнологиялардан фойдаланишни долзарб масalaga айлантирди. Мақолада медиамаҳсулотларнинг таълим жараёнидаги ўрни, имкониятлари ва педагогик аҳамияти атрофлича ёритилган. Мультимедиа, виртуал реаллик, инфографика, подкастлар ва онлайн платформалар каби медиатехнологиялар таълимда визуал қабулни кучайтириши, ўқувчиларда танқидий фикрлашни ривожлантириши, иштирокчанлик ва мотивацияни ошириши таъкидланган.

Шунингдек, Финляндия, АҚШ ва Япония каби давлатлар тажрибаси асосида медиапедагогиканинг самарали моделлари таҳлил қилинган. Мақолада медиамаҳсулотлардан фойдаланишда учраши мумкин бўлган муаммолар — инфошовқин, фейк ахборот, техник ресурслар етишмаслиги ва рақамли компетенция пастлиги каби чекловлар ҳам ёритилган. Хулоса сифатида медиамаҳсулотлар ижтимоий-гуманитар таълимни модернизация қилиш, ўқувчиларнинг ижтимоий, маданий ва интеллектуал компетенцияларини ривожлантиришда стратегик аҳамиятга эга эканлиги баён этилган.

PDF

References

UNESCO. Media and Information Literacy Curriculum for Teachers. Paris: UNESCO, 2021.

Mayer, R. Multimedia Learning. Cambridge University Press, 2021.

Назаров Б. “Медиасаводхонлик ва замонавий ахборот технологиялари”. – Т.: InfoPress, 2021.

Усманова З. “Медиамахсулотлар мухим таълим-тарбиявий восита сифатида” Т.: ҳалқаро илмий анжуманлар тўплами 2025 йил 3 июль.