Abstract
Мазкур мақолада ижтимоий муҳандислик (social engineering) ҳужумларининг турлари, қўлланилиш усуллари ва улардан сақланиш йўллари таҳлил қилинган. Ижтимоий муҳандислик — бу одамларнинг ишончини суиистеъмол қилиш орқали махфий маълумотларни қўлга киритишга қаратилган психологик манипуляция усули. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, барча киберҳужумларнинг 98 фоизида ижтимоий муҳандислик элементлари мавжуд. Мақолада фишинг, вишинг, претекстинг, бейтинг ва квид про кво каби асосий ҳужум турлари содда тилда тушунтирилган ва амалий ҳимоя тавсиялари берилган.