ЎЗБЕКИСТОНДА ТУРИЗМ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
PDF (English)

Ключевые слова

туризм қонунчилиги, ҳуқуқий тартибга солиш, туризм индустрияси, экологик туризм, ҳуқуқий бўшлиқ, халқаро стандартлар, туристларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш.

Аннотация

Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тартибга солувчи миллий қонунчилик базасининг бугунги ҳолати, ҳуқуқий механизмлари ва ўзига хос хусусиятлари илмий-назарий жиҳатдан таҳлил қилинган. Туризм индустриясини ривожлантиришнинг замонавий тенденцияларидан келиб чиқиб, соҳадаги мавжуд ҳуқуқий бўшлиқлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги коллизиялар ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида учраётган муаммолар очиб берилган.

Тадқиқот жараёнида тизимли-таркибий, қиёсий-ҳуқуқий ва мантиқий билиш методларидан фойдаланилган ҳолда, илғор хорижий давлатларнинг туризм қонунчилиги тажрибаси ўрганилган. Тадқиқот натижаларига кўра, соҳага оид қонун ҳужжатларини инвесторлар ва туристлар ҳуқуқларини кафолатлаш, туризмнинг янги турларини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

PDF (English)

Библиографические ссылки

Тўхлиев Н.Т., Абдуллаева Т. Туризм иқтисодиёти: назария ва амалиёт. – Тошкент: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2010. – Б. 45.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4861-сонли Фармони // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 49-сон

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 июлдаги "Туризм тўғрисида"ги ЎРҚ-549-сон Қонуни // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.07.2019

Code du tourisme (Франция).

Федеральный закон от 24 ноября 1996 г. N 132-ФЗ "Об основах туристской деятельности в Российской Федерации"

Постановление Правительства РК от 31 мая 2019 года № 360 "Об утверждении Государственной программы развития туристской отрасли Республики Казахстан на 2019-2025 годы