Abstract
Мазкур мақолада суд ҳокимиятини амалга оширишда жамоатчилик иштирокининг ҳуқуқий табиати Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Судлар тўғрисида”ги Қонун, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонун, шунингдек, одил судлов соҳасидаги 2025 йилги қонунчилик янгиликлари ва халқаро стандартлар асосида таҳлил қилинади. Тадқиқотнинг асосий тезиси шундан иборатки, жамоатчилик иштироки суд ҳокимиятининг мустақиллигига зид бўлмаган ҳолда, унинг ошкоралиги, жавобгарлиги ва ижтимоий легитимлигини таъминловчи ҳуқуқий институтдир; у судья ваколатини алмаштирмайди, балки одил судлов устидан демократик-ҳуқуқий назорат ва ахборот очиқлигини кучайтириш вазифасини бажаради. Шу билан бирга, қонунчиликдаги “очиқ суд мажлиси”, “ахборот олиш ҳуқуқи”, “оммавий ахборот воситалари иштирокида кузатиш”, “халқ маслахатчилари” ва “масофадан иштирок этиш” механизмлари жамоатчилик иштирокининг турли ҳуқуқий шаклларини вужудга келтирган.
References
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (2023).
Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонуни.
Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонуни.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг суд муҳокамаси ошкоралиги ва судлар фаолиятига доир ахборот бўйича қарорлари.
2025 йил 11 мартдаги O‘RQ-1047-сон Қонун.
БМТ ИФСПП 14-моддаси ва Судьялар мустақиллиги бўйича асосий принциплар.