ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ТИЗИМИДА МИЛЛИЙ ГВАРДИЯНИНГ МАЪМУРИЙ-ҲУҚУҚИЙ ФАОЛИЯТИ: НАЗАРИЙ АСОСЛАР ВА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА
PDF

Keywords

жамоат хавфсизлиги, Миллий гвардия, маъмурий-ҳуқуқий фаолият, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, маҳалла институти, жамоат тартиби, хорижий тажриба.

Abstract

Мазкур тадқиқотда жамоат хавфсизлиги тизимида Миллий гвардия маъмурий-ҳуқуқий фаолиятининг моҳияти ва назарий асослари чуқур таҳлил қилинган. Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида Миллий гвардиянинг соф ҳарбий-қўриқлаш мақомидан инсонпарвар, ижтимоий-профилактик тузилмага айланиши ҳамда бевосита маҳалла даражасидаги иштироки очиб берилган. Шунингдек, маҳаллий ҳамда хорижий (МДҲ, Осиё, Европа ва Лотин Америкаси) ҳуқуқшунос олимларнинг илмий қарашлари ва илғор қонунчилик амалиёти қиёсий ўрганилган. Таҳлиллар натижасида соҳага оид ягона муаллифлик таърифи ишлаб чиқилиб, унинг қонунчиликни такомиллаштириш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги илмий-амалий аҳамияти асослаб берилган.

PDF