Abstract
Мазкур мақолада замонавий иқтисодий шароитда суғурта хизматлари молиявий механизмининг самарадорлиги ва молиявий барқарорлигини баҳолашнинг назарий-методологик асослари тадқиқ этилган. Мавжуд миллий қонунчилик ва пруденциал назорат меъёрлари (хусусан, Solvency I мезонлари) таҳлил қилиниб, баҳолаш тизимининг реал рискларга кам сезувчанлиги, актив ва мажбуриятларнинг муддатлилик мувофиқлиги (ALM Duration Matching) ҳисобга олинмаслиги ҳамда техник захираларни актуар ва стохастик баҳолаш усулларининг етарли даражада қўлланилмаслиги каби таркибий муаммолар аниқланган. Тадқиқотда АҚШ (NAIC RBC), Европа Иттифоқи (Solvency II), Швейцария (SST) тажрибалари ва CARAMELS, IFRS 17 тизимларининг хусусиятлари қиёсий ўрганилган. Аниқланган методологик бўшлиқларни бартараф этиш мақсадида Маълумотларни қамраб олиш таҳлили (DEA), CARAMELS кўрсаткичлари ва ALM мувофиқлигини ўзида бирлаштирган кўп омилли Интеграл баҳолаш модели ($IFI_{\text{Total}}$) ҳамда миллий суғурта бозори учун Рискка асосланган капитал ($RBC_{UZ}$) моделини жорий этиш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
References
Хулоса қилиб айтганда, ушбу параграфда илгари сурилган баҳолашнинг интеграл модели ва норматив таклифлар мажмуаси Ўзбекистон суғурта бозори молиявий механизмининг самарадорлиги ва барқарорлигини баҳолаш бўйича мустаҳкам услубий асос яратади1. Мазкур ёндашувларнинг амалиётга татбиқ этилиши миллий суғурта тизимини 2030 йилга қадар иқтисодий жиҳатдан бақувват, макроиқтисодий тебранишларга чидамли ва мамлакат иқтисодиётини узоқ муддатли инвестицион ресурслар билан таъминловчи драйвер соҳага айлантиришга хизмат қилади.