Аннотация
Мазкур тадқиқотда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг жамоат тартибини сақлаш ва профилактика фаолиятини баҳолаш мезонларини қўллашдаги ҳуқуқий ва тизимли муаммолар таҳлил қилинган. 2022-2026 йиллардаги статистик маълумотларга таянган ҳолда, тизимда миқдорий кўрсаткичларга тобелик, юрисдикцион такрорланишлар ва майда ҳуқуқбузарликларга ортиқча эътибор қаратиш оқибатида оғир криминоген хавфларнинг эътибордан четда қолиши каби камчиликлар кўрсатиб берилган. Ушбу муаммоларни бартараф этиш учун фаолиятни баҳолашда "натижадорликка асосланган баҳолаш" моделига ўтиш, Миллий гвардия ваколатидан маиший ва экологик ҳуқуқбузарликларни чиқариб ташлаш ҳамда "Профилактик таъсирчанлик индекси"ни жорий этиш бўйича концептуал таклифлар илгари сурилган.
Библиографические ссылки
Actions Are Needed to Improve the Management and Oversight of the National Guard Youth Challenge Program // https://www.govinfo.gov/content/pkg/GAOREPORTS-GAO-06-140/html/GAOREPORTS-GAO-06-140.htm
NTOA Public Order Response and Operations Standards // https://ntoa.org/pdf-/PublicOrder.pdf