ХУРШИД ДЎСТМУҲАММАДНИНГ “ҚАЗО БЎЛГАН НАМОЗ” ҲИКОЯСИДА ДАВР ВА ШАХС ТАЛҚИНИ
PDF (English)

Ключевые слова

Извош, элликбоши, Ёқубхўжа, қози, зарбоф тўн, Убайдулла жунфуруш, Майлисой, закот, фарз, эррайма бойлар ва бошқалар.

Аннотация

Ушбу мақола ўзбек адабиётида “Ҳовли этагидаги уй”, “Паноҳ”, “Оромкурси”, “Сўроқ”, “Соф ўзбекча қотиллик”, “Маҳзуна”, “Ибн Муғанний”, “Ёлғизим-Сиз”, “Кўз қорачиғидаги уй”, “Жажман” каби асарлари, “Ҳижроним мингдир менинг” қисса ва ҳикоялар тўплами, “Бозор” романи, “Ҳамид Аъламовнинг айтолмаган гаплари” хотира-эссеси  ва  “Журналист бўлмоқчимисиз?” рисоласи, “Чаёнгул” киносценарийси, А.Рюноскенинг “Расёмон дарвозаси” ҳикоясини, Т. Пўлатовнинг «Етти ҳузур-ҳаловат ва қирқ қайғу-алам» романини ўзбек тилига таржима қилган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, серқирра адиб, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, “Дўстлик” ордени соҳиби, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, филология фанлари доктори Хуршид Дўстмуҳаммаднинг  “Қазо бўлган намоз” ҳикоясида давр ва шахс талқини масаласи таҳлилига бағишланган. Ёзувчи ижодида тарихий мавзу асосий мавзулардан бири ҳисобланиб, ушбу ҳикояда Андижонлик машҳур Миркомил Мирмўминбоев ҳамда 60 ёшни қаршилаб, адолатсизлик қурбони бўлган Тўхтабой Олимжонбоев яшаган давр ва муҳитнинг инсон тақдирига нечоғлик таъсир қилганини адиб ёрқин рангларда чизиб берган. Ёзувчининг ўша даврдаги тарихий шароит ва адабий қаҳрамон тасвирини ёрита олишдаги ўзига хос бўлган жиҳатлар ҳам ўрганилди. Адибнинг ҳаёти давомида халқини маърифатли, илмли қилиш ишқида ёнган жадид боболаримизнинг муносиб издоши бўлган маърифатли бойларнинг ҳаётини тасвирлашда давр ва қаҳрамон масаласига урғу бериши, ёзувчининг китобхон кўнглига янада яқин бўлишлиги учун Андижон шевасини чуқур ўргангани билан боғлиқ масалалар ҳам таҳлил жараёнида ёритилади.  Асарда тарихий воқеаларнинг фонида даврнинг даҳшатли манзаралари сиздириб берилади. Бу борада тарихий шахс образидан фойдаланиши, қаҳрамоннинг руҳияти, асарнинг ишонтириш қуввати кучлилиги, ўзига хос таассурот уйғотиши каби масалалар таҳлилга тортилгани билан  аҳамиятлидир.

PDF (English)

Библиографические ссылки

А.Чўлпон. Адабиёт надур(Адабий-танқидий мақолалар, Чўлпон ҳақида хотиралар).-Тошкент:-Чўлпон нашриёти, 1994 йил, 6-Бет

Uztext.uz Sherali Jo’rayev/Anda jonim qoldi mening matni.29 dekabr.2023 yil.

Хуршид Дўстмуҳаммад.Миркомилбойнинг қазо бўлган намози.-

Ziyouz.uz, 2012 йил, 10 июль

https://ziyouz.uz/hikmatlar/aforizmlar/jahon-adiblari-adabiyot-haqida/

https://kh-davron.uz/kutubxona/uzbek/xurshid-dostmuhammad-qazo-namoz.html