Аннотация
Жиноятчиликнинг энг оғир ва жамият учун ўта хавфли кўринишларидан бири – бу ўта шафқатсизларча содир этиладиган жиноятлардир. Ушбу тоифадаги жиноятлар нафақат жабрланувчининг жисмоний яхлитлигига, балки унинг руҳий дунёсига, оила аъзоларига ва бутун жамиятнинг хавфсизлик ҳиссиётига жиддий путур етказади. Жаҳон миқёсида ҳам ушбу турдаги жиноятларга қарши курашиш долзарб масала сифатида эътироф этилмоқда ва кўплаб давлатлар бу борада махсус дастурлар ишлаб чиқмоқда.