Аннотация
Тезисда Янги Ўзбекистонда қонун ижодкорлигини модернизация қилиш ва ҳуқуқий мониторингни кучайтириш шароитида миллий қонунчиликдаги дефинициялар уйғунлиги ҳамда ҳуқуқий бўшлиқлар муаммоси илмий-методологик жиҳатдан таҳлил қилинади.
Айниқса, ёшлар ҳуқуқбузарликлари профилактикасини ҳуқуқий таъминлашда вертикал (Конституция–қонун–кодекс–қонуности ҳужжат) ва горизонтал уйғунликнинг етарли эмаслиги натижасида юзага келаётган терминологик диссонанс, рақамли профилактика институтининг қонун даражасида моделланмаганлиги, “Ёшлар дафтари”нинг ҳуқуқий мақоми, судгача диверсия (реабилитацион йўналтириш) механизмларини институционаллаштириш каби масалалар ёритилади.
Контент-таҳлил орқали ёшлар ҳуқуқбузарлигига оид тушунчаларнинг турли даражадаги 70 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамлангани кўрсатилиб, дефинициялар бирхиллиги ва ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этишга қаратилган меъёрий таклифлар асосланади.