МИЛЛИЙ ҚОНУНЧИЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА ДЕФИНИЦИЯЛАР УЙҒУНЛИГИ ВА ҲУҚУҚИЙ БЎШЛИҚЛАР
PDF

Ключевые слова

дефинициялар уйғунлиги; ҳуқуқий бўшлиқ; норматив диссонанс; ёшлар ҳуқуқбузарлиги; профилактика; рақамли профилактика; “Ёшлар дафтари”; кейс-менежмент; судгача диверсия; ҳуқуқий мониторинг.

Аннотация

Тезисда Янги Ўзбекистонда қонун ижодкорлигини модернизация қилиш ва ҳуқуқий мониторингни кучайтириш шароитида миллий қонунчиликдаги дефинициялар уйғунлиги ҳамда ҳуқуқий бўшлиқлар муаммоси илмий-методологик жиҳатдан таҳлил қилинади.

Айниқса, ёшлар ҳуқуқбузарликлари профилактикасини ҳуқуқий таъминлашда вертикал (Конституцияқонункодексқонуности ҳужжат) ва горизонтал уйғунликнинг етарли эмаслиги натижасида юзага келаётган терминологик диссонанс, рақамли профилактика институтининг қонун даражасида моделланмаганлиги, “Ёшлар дафтарининг ҳуқуқий мақоми, судгача диверсия (реабилитацион йўналтириш) механизмларини институционаллаштириш каби масалалар ёритилади.

Контент-таҳлил орқали ёшлар ҳуқуқбузарлигига оид тушунчаларнинг турли даражадаги 70 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамлангани кўрсатилиб, дефинициялар бирхиллиги ва ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этишга қаратилган меъёрий таклифлар асосланади.

PDF