ЁШЛАР ҲУҚУҚБУЗАРЛИГИ: НАЗАРИЙ АСОСЛАР ВА ТАСНИФЛАШ МЕЗОНЛАРИ
PDF

Ключевые слова

ёшлар ҳуқуқбузарлиги; криминологик феномен; ҳуқуқий ижтимоийлашув; ижтимоий дезадаптация; ҳуқуқий нигилизм; ижтимоий назорат; таснифлаш мезонлари; виктимология; гендер; кибер-девиантлик; кибер-профилактика; рақамли ижтимоий назорат.

Аннотация

Мазкур тезисда ёшлар ҳуқуқбузарлиги ижтимоий-ҳуқуқий ва криминологик феномен сифатида таҳлил қилинади. Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги норматив кафолатлар мавжуд бўлса-да, ёшлар қатламида ҳуқуқбузарлик содир этиш механизми ҳуқуқий ижтимоийлашувнинг тўлиқ шаклланиб улгурмагани, тенгдошлар таъсири, ижтимоий муҳит ва рақамли коммуникациялар тезкорлиги билан боғлиқ ҳолда мураккаб тус олиши асосланади. Тезисда ёшлар ҳуқуқбузарлигининг “ички механизми” — мотив, вазият, ижтимоий дезадаптация, ҳуқуқий нигилизм ва ижтимоий назорат институтлари самарадорлиги ўртасидаги боғлиқлик очиб берилади. Шунингдек, маҳаллий ва хорижий илмий ёндашувлар асосида таснифлаш мезонлари (шахсий-психологик, институционал, ҳудудий, виктимологик ва гендер) тизимлаштирилади ҳамда замонавий шарт-шароитда “кибер-девиантлик”нинг янги риск сифатидаги аҳамияти кўрсатилади.

Хулосада профилактика тизимида рақамли муҳитга мос ҳуқуқий механизмларни кучайтириш, “кибер-профилактика” ва “рақамли ижтимоий назорат” тушунчаларини концептуал жиҳатдан мустаҳкамлашга оид таклифлар илгари сурилади.

PDF