Abstract
Ушбу тезисда араб тилидаги диний фразеологик бирликларнинг лингвистик, семантик ва миллий-маданий хусусиятлари таҳлил қилинган.
Фразеологизмларнинг араб тили луғавий бойлигини, халқнинг диний эътиқоди, маънавий дунёқараши ва миллий тафаккурини ифодалашдаги ўрни ёритилган. Хусусан, “Аллоҳ”, “руҳ”, “яхшилик” каби тушунчалар иштирокида шаклланган турғун иборалар араб ва ўзбек тиллари мисолида қиёсий таҳлил қилиниб, уларнинг ижобий ва салбий ҳис-туйғулар, дуо, тилак, шукроналик, ҳимоя, мадад, огоҳлантириш ҳамда яхшилик истагини ифодалаш хусусиятлари кўрсатиб берилган.
Шунингдек, диний фразеологик бирликларда халқнинг эътиқодий қарашлари, ахлоқий меъёрлари ва маданий қадриятларининг акс этиши мисоллар асосида очиб берилган. Тадқиқот натижасида араб ва ўзбек тилларидаги диний фразеологизмлар мазмун жиҳатидан муайян умумийликларга эга бўлиши билан бирга, уларнинг шаклий, семантик ва лингвомаданий ифодасида ўзига хос хусусиятлар мавжудлиги асосланган.