Abstract
Буғдой донининг технологик хусусиятлари ва ун тортиш самарадорлигини белгилайдиган асосий хом ашё омиллари замонавий илмий манбалар асосида тизимли таҳлил қилинган. Доннинг натураси, 1000 дон массаси, йириклиги ва бир хиллиги, шаффофлиги, намлиги, қаттиқлиги, кулдорлиги, оқсил-клейковина мажмуаси ҳамда эндосперм-қобиқ тизимининг структур-механик хусусиятлари майдалаш, фракцион ажралиш, ун чиқиши, кулдорлик ва энергия сарфи билан ўзаро боғлиқ ҳолда баҳоланган.
Дон қаттиқлиги ва шаффофлигининг майдалаш энергияси ҳамда заррачалар ўлчами тақсимотига таъсири, кондициялашда намликнинг эндосперм ва қобиқ механик ҳолатини ўзгартириш механизми, шунингдек SKCS орқали қаттиқлик индексини тезкор баҳолаш имкониятлари умумлаштирилган. Таҳлил натижалари доннинг дастлабки сифат профилини комплекс шакллантириш ва технологик режимларни хом ашё хусусиятларидан келиб чиқиб дифференциал белгилаш ун тортиш жараёнининг барқарорлиги, ресурс самарадорлиги ва ун сифатини таъминлашнинг илмий асосланган шарти эканини кўрсатади.
References
Hourston J.E., Ignatz M., Reith M., Leubner-Metzger G., Steinbrecher T. Biomechanical properties of wheat grains: the implications on milling // Journal of the Royal Society Interface. – 2017. – Vol. 14. – Art. 20160828. – DOI: 10.1098/rsif.2016.0828.
Han H., Lee E., Kweon M. Predominant factors in milling and wheat variety influencing particle size and quality of whole wheat flour // Journal of Food Science. – 2025. – Vol. 90. – e70191. – DOI: 10.1111/1750-3841.70191.