Аннотация
5 сентябрь – дунёда инсонпарварлик, раҳм-шафқат ва бағрикенгликни тарғиб этувчи сана сифатида Халқаро хайрия куни деб эътироф этилган. Ушбу сана бутун жаҳонда эҳтиёжмандларга ёрдам бериш, жамиятда бирдамлик муҳитини яратиш ва кўнгиллилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида нишонланади. Ушбу халқаро байрам дунёнинг кўплаб давлатларида тантана қилинади, ҳамда аҳолини хайрия ишлари ва ёрдамга муҳтож инсонларга эътибор қаратишга ундайди. Хайрия, нафақат молиявий ёрдам, балки вақт, куч ва эътибор билан ҳам ифодаланади. Бу сана Ўзбекистонда ҳам кенг аҳамият касб этиб, миллий қадриятлар, диний-маънавий анъаналар ва давлат сиёсати билан уйғун тарзда татбиқ этилмоқда. У ҳар биримизнинг чин юракдан қилган кичик ёрдамимиз билан жамиятда катта ўзгаришларни амалга ошириш имкониятини яратади.
Библиографические ссылки
Халқимиз орасидаги “Бир яхшилик минг ёмонликни йўқ қилади” деган ҳикматли ибора бу куннинг асл моҳиятини ўзида намоён этади.
Хайрия, бизнинг кучларимизни бирлаштириб, умид ва севги билан юртимизда ва дунё бўйлаб яшашини янада яхшилашга ёрдам беради.