Аннотация
Ушбу тезисда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари томонидан маъмурий ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва ходимлар фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг (KPI) замонавий ҳолати танқидий-таҳлилий ўрганилган. Фаолиятни баҳолашда экстенсив (миқдорий) кўрсаткичларга асосланган анъанавий ёндашувнинг камчиликлари очиб берилиб, илғор хорижий тажриба (Германия, Япония, Буюк Британия) асосида хизмат кўрсатишга йўналтирилган (service-oriented) ҳуқуқни муҳофаза қилиш моделига ўтишнинг илмий-назарий зарурати асосланган.
Тадқиқот доирасида ички ишлар органлари билан қўшма патруллик хизматини ўташдаги ҳуқуқий коллизиялар ҳамда ахборот алмашинувидаги «маълумотлар изоляцияси» (Data-Silo) муаммоларининг ечимлари таҳлил қилинган. Мазкур бўшлиқларни тизимли бартараф этиш мақсадида соҳага инновацион «Рақамли-интеграциялашган рейтинг модели»ни (Digital-Integrated Rating Model – DIRM) жорий этиш концепцияси ҳамда тегишли идоравий норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича илмий асосланган тавсиялар илгари сурилган.
Библиографические ссылки
Тўрахонов Ш., Абдурасулов Н. Жамоат хавфсизлиги тушунчаси ҳамда илмий таҳлили // Тергов амалиёти / Следственная практика – 2022. – № 4 (16-сон). – URL: https://anyflip.com/husmc/atyh/basic
Гафуров М. Жиноят процессида далилларни тўплаш ва мустаҳкамлаш тушунчаси, уларнинг исбот қилиш жараёнида тутган ўрни // Тергов амалиёти / Следственная практика. – Тошкент, 2022. – № 4 (16). – Б. 3-4.
Ўша манбаа: https://anyflip.com/husmc/atyh/basic