Abstract
Мазкур мақола жиноят-процессуал ҳуқуқи ҳамда тезкор-қидирув фаолияти, шунингдек криминалистика соҳасининг муҳим ва долзарб институтларидан бири ҳисобланган жиноятларни фош этиш ва улар бўйича терговга қадар текширув, суриштирув ҳамда дастлабки тергов ҳаракатларини олиб боришда сунъий интеллектнинг тутган ўрни, улардан фойдаланиш истиқболлари, шу билан бирга жиноятларни тергов қилишда сунъий интеллект ютуқлари ва инсон интеллекти даражаларини ўзаро қиёслаш масалаларини ёритишга бағишланган.
Мақолада сунъий интеллектни қўллаш асослари, тартиби, қўллаш соҳалари, ҳамда мазкур воситаларни қўллашга доир фикр-мулоҳазалар, бу борадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга оид бўлган таклиф ва тавсиялар берилган.
Мақолада айрим тергов ҳаракатларини ўтказишда сунъий интеллектдан фойдаланишнинг имкониятлари ва афзалликлари ҳақида фикр билдирилади. Хусусан, сўроқ жараёнида сунъий интеллект ёрдамида овозни таниш, сўзлардаги эмоционал ўзгаришларни аниқлаш ва юз ифодаларини таҳлил қилиш масалалари берилган. Сўроқ жараёнида гувоҳ ёки жабрланувчининг психологияси ва айтилаётган маълумотнинг ишончлилик даражасини баҳолашга ёрдам беради. Шу билан бирга, сўроқ жараёнида аудио ва видео ёзувни автоматик равишда қайд этадиган сунъий интеллект тизимларини жорий қилиш, бу ёзувларни кейинги таҳлил учун сақлаб қолиш ва автоматлаштирилган таҳлил қилиш тизимини ишлаб чиқиш лозимлиги ҳақида таклифлар берилади.
References
Taylor, R. (2021). Efficient Data Processing for Law Enforcement with AI. Journal of Security Management, 38(2), 143-158.
Yamada, T., & Tanaka, A. (2022). Resource Optimization in Crime Investigation Using AI. Policing Technology Review, 33(1), 165-179.