Abstract
Мустақиллик йилларида музейлар фаолиятида тубдан ўзгаришлар рўй берди. Юртбошимиз ташаббуси ва бевосита иштирокида музейлар барпо этилди. Айнан шундай музейлардан бири Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида жойлашган Термиз археология музейи ҳаммамизга маълумки муҳтарам биринчи Президентимиз И.А.Каримов ташаббуслари билан ташкил этилган. Музей 2002 йил 2 апрелдан бошлаб фаолият юрита бошлади. Музейда воҳамизнинг тарихи, маданияти ва маънавиятини ўзида акс эттирган ноёб топилмалар сақланиб келинмоқда. Воҳамизнинг бой тарихий анъаналари, урф-одатлари ва ҳунармандчилигини ўрганишда музей экспонатлари ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшиб келмоқда. Музейлар ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мустақил фикр юритиш воқеа ва энг асосийси ўз моддий-маданий меросини асраш туйғуларини шакллантиришда асосий манба бўлиб хизмат қилмоқда.