Abstract
Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси фуқаролик суд иши юритувида давони таъминлаш институтининг ҳозирги ҳолати, суд ажримларини ижро этишда юзага келадиган асосий муаммолар ва уларнинг ечимлари чуқур таҳлил қилинган.
Тадқиқот давомида давони таъминловчи чораларнинг ҳуқуқий асослари, ижро механизмлари ва амалий қўлланилишидаги камчиликлар ўрганилди.
Муаллифлар томонидан суд қарори қабул қилинганидан то унинг тўлиқ ижросигача бўлган жараёнда юзага келадиган асосий тўсиқлар аниқланди: ижро органларининг чекланган имкониятлари, суд ажримларининг сифат жиҳатидан етишмовчилиги, ижро жараёнида иштирок этувчи субъектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ноаниқ белгиланиши ҳамда ижро назоратининг заиф ташкил этилиши. Мақолада хорижий давлатлардаги илғор тажрибалар таҳлил қилиниб, маҳаллий шароитга мослаштирилган таклифлар ишлаб чиқилди. Жумладан, ижро органларининг институционал салоҳиятини кучайтириш, электрон ижро тизимини жорий этиш, суд ажримларини стандартлаштириш ва ижро жараёнида фуқароларниң ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар берилди.
Тадқиқот натижалари суд тизимининг самарадорлигини ошириш, фуқароларниң суд ҳимоясига бўлган ишончини мустаҳкамлаш ва ҳуқуқий давлатни қуриш жараёнида муҳим аҳамият касб этади.
References
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси.
Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни.
Эсанова М.Э. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал ҳуқуқи. Дарслик. – Т.: ТДЮУ, 2020.
Ҳабибуллаев Д.Ю. Даъвони таъминлаш чораларини қўллашнинг процессуал хусусиятлари // Одил судлов. – 2021.