ЁШЛАР ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРИ ПРОФИЛАКТИКАСИНИНГ ХАЛҚАРО-ҲУҚУҚИЙ АРХИТЕКТОНИКАСИ: СТАНДАРТЛАР ТИЗИМИ, ИМПЛЕМЕНТАЦИЯ МЕХАНИЗМЛАРИ ВА ИНСТИТУЦИОНАЛ МОДЕЛЛАР
PDF

Keywords

ёшлар ҳуқуқбузарликлари; профилактика; ювенал адлия; халқаро стандартлар; Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция; диверсия; реабилитация; кўп агентли ҳамкорлик; далилга асосланган сиёсат; сунъий интеллект; алгоритмик камситиш; рақамли ҳуқуқлар.

Abstract

Мақолада XXI аср шароитида ёшлар ҳуқуқбузарликлари профилактикасини халқаро ҳуқуқ ва замонавий криминологиянинг устувор йўналиши сифатида қайта талқин қилиш зарурати асосланади. Тадқиқотда профилактиканинг жазога асосланган реактив моделдан барвақт интервенция, реабилитация ва далилга асосланган бошқарув (evidence-based) логикасига ўтиш тенденцияси очиб берилади. Халқаро стандартлар тизими “норматив–институционал–технологик” уч устун кесимида таҳлил қилиниб, “қаттиқ ҳуқуқ” (БМТ Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси) ҳамда “юмшоқ ҳуқуқ” (Бейжинг, Риёд, Гавана, Токио қоидалари ва бошқалар)нинг ўзаро боғлиқ меъёрий таъсири тизимлаштирилади. Институционал даражада профилактиканинг кўп агентли (таълим–соғлиқни сақлаш–ижтимоий ҳимоя–ҳамжамият–ҳуқуқни муҳофаза қилиш) архитектураси ва болага мос процессуал кафолатлар мазмуни ёритилади. Рақамли трансформация шароитида сунъий интеллект, катта маълумотлар ва мониторинг воситалари профилактика имкониятларини кенгайтириши билан бирга, шахсий ҳаёт дахлсизлиги, маълумотларни ҳимоя қилиш, алгоритмик камситиш, шаффофлик ва ҳисобдорлик каби юқори рискларни келтириб чиқариши кўрсатилади

PDF