ЁШЛАР ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРИНИ КЕЛТИРИБ ЧИҚАРУВЧИ ОМИЛЛАР (ДЕТЕРМИНАНТЛАР) ВА РИСК ФАКТОРЛАРИНИНГ ТИЗИМЛИ МОДЕЛИ
PDF

Keywords

Ёшлар ҳуқуқбузарлиги; детерминант; риск фактори; тизимли модел; ижтимоий профилактика; микро–мезо–макро даража; оила–мактаб–тенгдошлар; рақамли муҳит; кибержиноятчилик; маҳалла институти; риск-парадигма; ҳуқуқий таълим; медиация; профилактиканинг манзиллийлиги.

Abstract

Мазкур мақолада ёшлар ҳуқуқбузарликларини келтириб чиқарувчи омиллар (детерминантлар) ва риск факторлари кўп даражали (микро–мезо–макро) тизимли модел доирасида таҳлил қилинади. Ислоҳотлар контекстида “ижтимоий профилактика” тамойилининг мазмун-моҳияти очиб берилиб, ёшлар билан ишлашда жазолашдан кўра уларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш орқали рискларни минималлаштириш устувор экани асосланади.

Шунингдек, профилактикада “жазолаш модели”дан “риск омиллари” моделига ўтишнинг илмий-амалий аҳамияти ёритилади. Ўзбекистон шароитида хос таваккалчилик омиллари (оилада ҳуқуқий тарбия камчиликлари, назоратсиз рақамли муҳит, ҳудудий номутаносиблик, профилактиканинг манзилли эмаслиги) тизимлаштирилади. Мақола хулосасида мактабларда ҳуқуқий таълимни кучайтириш, 7–11-синфлар учун ҳуқуқ ва криминология элементлари модулини жорий этиш ҳамда таълим ташкилотларида ҳуқуқий тарбия/медиация механизмларини институционаллаштириш бўйича таклифлар келтирилади.

PDF