Abstract
Мақолада Ўзбекистонда ёшлар ҳуқуқбузарлиги (жиноятчилиги) профилактикасини ҳуқуқий таъминлашнинг ҳозирги ҳолати таҳлил қилиниб, норматив-ҳуқуқий тартибга солишнинг вертикал (Конституция–қонун–кодекс–қонуности ҳужжат) ва горизонтал уйғунлигини таъминлаш муаммолари очиб берилади. Амалдаги ҳуқуқий тартибга солиш тизимида дефинициялар бирхил эмаслиги ҳамда қатор соҳаларда ҳуқуқий бўшлиқлар мавжудлиги профилактика субъектлари ваколатларининг ноаниқ талқин этилишига, профилактика механизмларининг самарадорлиги пасайишига олиб келиши асосланади.
Шу нуқтаи назардан, ҳуқуқий бўшлиқни аниқлаш ва уни бартараф этишнинг илмий-методологик ёндашувлари ҳамда халқаро амалиётда қўлланадиган таъсирни баҳолаш (RIA) каби воситаларнинг аҳамияти ёритилади. Мақолада ёшлар профилактикасини замонавий талабларга мослаштириш учун дефинициялар уйғунлиги, институционал механизмларни қонуний мустаҳкамлаш ва ҳуқуқий мониторингни рақамлаштириш зарурати илмий асосланади.