Аннотация
Инсонпарвар, ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантиришда ахборот ҳамда у билан боғлиқ бўлган ахборотлаштириш жараёнининг тартибга солиниши алоҳида аҳамият касб этади. Айниқса, “Глобал ахборотлаштириш ва компьютерлаштириш асри”да инсоният ҳаётига оламшумул ихтиролар билан бир қаторда, ахборот хавфсизлигига тахдид солаётган компьютер жиноятчилиги каби улкан муаммолар ҳам кириб келмоқда. Ахборот технологиялари соҳасидаги янгиликлар ушбу соҳалардан хабардорликни долзарб масалага айлантирди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов ушбу масала юзасидан шундай фикр билдирган “Айни пайтда жаҳон миқёсида ахборотлаштириш жараёнлари тобора глобаллашиб, бу борадаги рақобат кучайиб бораётган, ахборот наинки товар, балки кучли мафкуравий қуролга айланаётган шиддатли замонда ҳаётнинг ўзи, Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, бу йўналишда янги-янги вазифаларни олдимизга кескин қилиб қўймоқда”[1]
[1] Каримов И.А Тошкент ахборот технологиялари университетининг профессор ўқитувчилари ва талабаларига, бутун жамоасига. 2005 йил 8 ноябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов асарлари тўплами. Инсон унинг ҳуқуқ ва эркинликлари – олий қадрят. Т14 Тошкент:Ўзбекистон, 2006. 52-бет.