Аннотация
Мақолада Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан мамлакатимизда суд-ҳуқуқ ва жамоат хавфсизлиги соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар йўлида пробация институтининг шаклланиши ва янги босқичга кўтарилиши таҳлил қилинади. Хусусан, 2019 йилдан пробация хизматининг амалий фаолияти йўлга қўйилгани, 2024 йилда “Пробация тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниши орқали соҳанинг мустақил ҳуқуқий асоси яратилгани, шунингдек пробациянинг жазони ижро этиш воситасидан шахсни ижтимоий мослаштириш, такрорий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлаш механизмига айланаётгани ёритилади. Мақолада маҳалла, оила, таълим, бандлик ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни кучайтириш, рақамли ва индивидуал ёндашувларни такомиллаштириш ҳамда пробация ходимларини амалиётга йўналтирилган тарзда тайёрлаш бўйича таклифлар илгари сурилади.
Библиографические ссылки
Ўзбекистон Республикасининг “Пробация тўғрисида”ги Қонуни. 2024 йил 7 август, ЎРҚ-938-сон.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-27-сон фармони.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти. “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди”, 2026 йил 8 апрель.
А.Х.Саидов “Жаҳон мамлакатларининг ҳуқуқий тизимлари” қомусий луғат. Тошкент 2006. №96-2006. Б-39.
“Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тизимини такомиллаштириш муаммолари” диссертация иши 2012 й. Б-85. ЎзР ТДЮИ. УДК.34:3425 (575.25) ю.ф.н. Х.Х.Адилкариевни 12.00.01