Abstract
Мазкур тезисда жамоат хавфсизлиги тизимида Миллий гвардиянинг маъмурий-ҳуқуқий фаолиятини ташкил этишнинг илмий-назарий ва методологик асослари тадқиқ этилган. Тадқиқотда Миллий гвардиянинг соф ҳарбий мақомдан инсонпарвар ва профилактик тузилмага (маҳалла даражасида) трансформациялашуви очиб берилган.
Ривожланган хорижий давлатлар (Европа, Осиё, Лотин Америкаси) ва МДҲ олимларининг қарашлари қиёсий таҳлил қилиниб, “Императивликдан диспозитивликка ўтиш” ҳамда “Жамоат хавфсизлиги бўшлиғини тўлдириш” феноменлари илмий асосланган. Натижада, Миллий гвардиянинг маъмурий-ҳуқуқий фаолиятига оид янги муаллифлик таърифи ишлаб чиқилган ва уни ҳуқуқни қўллаш амалиётига жорий этиш бўйича илмий хулосалар шакллантирилган.