ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ТИЗИМИДА МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ МАЪМУРИЙ-ҲУҚУҚИЙ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ
PDF

Ключевые слова

жамоат хавфсизлиги, Миллий гвардия, маъмурий-ҳуқуқий фаолият, виктимологик профилактика, маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани, диспозитив метод, хорижий тажриба.

Аннотация

Мазкур тезисда жамоат хавфсизлиги тизимида Миллий гвардиянинг маъмурий-ҳуқуқий фаолиятини ташкил этишнинг илмий-назарий ва методологик асослари тадқиқ этилган. Тадқиқотда Миллий гвардиянинг соф ҳарбий мақомдан инсонпарвар ва профилактик тузилмага (маҳалла даражасида) трансформациялашуви очиб берилган.

Ривожланган хорижий давлатлар (Европа, Осиё, Лотин Америкаси) ва МДҲ олимларининг қарашлари қиёсий таҳлил қилиниб, “Императивликдан диспозитивликка ўтиш” ҳамда “Жамоат хавфсизлиги бўшлиғини тўлдириш” феноменлари илмий асосланган. Натижада, Миллий гвардиянинг маъмурий-ҳуқуқий фаолиятига оид янги муаллифлик таърифи ишлаб чиқилган ва уни ҳуқуқни қўллаш амалиётига жорий этиш бўйича илмий хулосалар шакллантирилган.

PDF